Институтлар ва марказлар

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ўзбек тили ва адабиёти институти

Илмий тадқиқотлар йўналишлари

  • фолклоршунослик институти 
  • ўзбек адабиёти тарихи
  • ХХ аср адабиёти ва ҳозирги адабий жараён
  • адабиёт назарияси; адабий алоқалар ва таржима назарияси
  • ўзбек тили (ўзбек тили тарихи, диалектология, терминология, лексикография ва лексикология, ҳозирги ўзбек тили)

Институтнинг илмий йўналишлари

  • фолклоршунослик
  • ўзбек адабиёти тарихи
  • ХХ аср адабиёти ва ҳозирги адабий жараён
  • адабиёт назарияси
  • адабий алоқалар ва таржима назарияси

Институт ютуқлари

  • ўзбек тилининг 5 жилдли академик изоҳли луғати, кирилл ва лотин ёзувларида чоп этилган академик имло луғатлари, 2 жилдли русча-ўзбекча, боғча тарбияланувчиларига мўлжалланган кичик ҳажмли суратли луғатдан 80 минг сўзгача бўлган ҳажмдаги инглизча-ўзбекча луғатлар,  5 жилдли ўзбек мумтоз адабиёти тарихи, ХХ аср ўзбек адабиётининг 4 жилдли  тарихи
  • Алишер Навоийнинг 20 жилдли “Мукаммал асарлар тўплами”, кирилл ва лотин ёзувларида чоп этилган 10 жилдли “Тўла асарлар тўплами”, Навоий асарларининг бир ва кўп жилдли луғатлари ҳамда улуғ шоир асарлари тадқиқига бағишланган юзлаб монографик тадқиқотлар олиб борилади
  • ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 8 жилднинг нашр этилди
  • Институтда бир асрдан ортиқ вақт мобайнида фольклоршунос олимлар томонидан бахшилар ва халқ оғзаки ижоди ижрочиларидан ёзиб олинган халқ оғаки ижоди ёдгорликлари ҳисобланган 18 мингдан ортиқ сақлов бирлигига эга бўлган Фольклор архиви ноёб объекти мавжуд
  • АҚШ, Германия, Франция, Словакия, Хитой, Япония, Корея, Ветнам, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон сингари хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади
  • 2015-йилда Жанубий кореялик тадқиқотчи Ингёнг О институт бўлим мудири, филология фанлари доктори, профессор М.Жўраев илмий маслаҳатчилигида “Алпомиш” ва “Жумўнг” достонларининг қиёсий типологияси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди
  • АҚШлик тадқиқотчи, Мичиган университети аспиранти Джеймс Кристофер Форт 2015-сентябридан Институт хорижий тадқиқотчиси сифатида бўлим мудири,  филология фанлари доктори, профессор Н.Каримов илмий маслаҳатчилигида “ХХ аср ўзбек адабиётида оилавий муносабатлар талқинининг миллий онг тараққиётига таъсири” мавзусидаги диссертатсия бўйича илмий изланиш олиб бораяпти.