АХБОРОТ ХАТИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ

 

Ҳурматли ҳамкасблар!

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Сизларни Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк университети, М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети, Осиё ва Африка мамлакатлари институти, Туркиянинг Афйон-Кочатепе университети, Ушак университети ҳамда Ўзбекистондаги Туркия элчихонаси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида “Ўзбек тили тараққиёти ва туркология масалалари” (“Развитие узбекского языка и проблемы тюркологии”) мавзусида ўтказиладиган Халқаро илмий-амалий анжуманга таклиф этади.

Илмий-амалий анжуманнинг мақсад ва вазифалари:

  • ўзбек тилининг халқаро майдондаги нуфузини ошириш;
  •  унинг бошқа туркий тиллар билан ўзаро алоқаларини ўрганиш ва ривожлантириш;
  •  туркология соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлардан илмий жамоатчиликни хабардор қилиш;
  • туркий тиллар тараққиёти, бугунги ҳолати, ривожланиши ва муаммоларини ўрганиш;
  •  ўзбек тили ва туркий тиллар тарихи; луғатшунослик, атамашунослик, тарихий-қиёсий лингвистика масалаларини дунё туркологларини жалб қилган ҳолда таҳлил қилишдан иборат.

Анжуман қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб боради:

“Ўзбек тилшунослигининг назарий масалалари”

“Кўҳна туркий манбалар”

“Туркий тиллар қиёси”

“Тил тарихи”

“Амалий тилшунослик”

Анжуманда амал қилувчи тиллар: ўзбек, инглиз ва барча туркий тиллар

Анжуманда иштирок этиш шакли:

кундузги (маъруза қилиш ва мақола нашр этилади);

сиртқи (мақола нашр этилади).

Анжуманда иштирок этиш учун қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим:

Мақолалар 2019 йилнинг 20 сентябрига қадар ташкилий қўмитанинг электрон манзилига (navoiconf@gmail.com) талабномада иштирокчининг анжуманга тақдим этаётган маъруза номи, маъруза матни ва иштирок этиш шакли ҳамда шўъбаси аниқ кўрсатилган ҳолда юборилиши лозим.

 

Ҳурматли конференция қатнашчилари, Сизлардан мақолаларни тайёрлашга қўйиладиган талабларга диққатингизни қаратишингиз сўраб қоламиз!

 

Анжуманда иштирок этиш учун юбориладиган талабнома ва анжуман материалларининг расмийлаштирилиш тартиби қуйида келтирилади:

Анжуман материаллари нашри:

Танлаб олинган материаллар “Ўзбек тили тараққиёти ва туркология масалалари” (“Развитие узбекского языка и проблемы тюркологии”) мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари тўплам сифатида нашр этилади.

Ташкилий қўмита материалларни техник таҳрир қилиш, шунингдек, мақола қабул қилинмаганда ва қайтарилмаганда, бу бўйича изоҳ бермаслик ҳуқуқига эга.

Мақолага тўлов қилинганлиги ҳақидаги квитанциясининг нусхаси ҳам бириктирилган ҳолда электрон манзилга (navoiconf@gmail.com) юборилади.

Сизнинг электрон манзилингизга Ташкилий қўмита томонидан мақолангиз қабул қилинганлиги ҳақида хабар юбрилади, агар Сизга 3 кун оралиғида бундай ҳабар юборилмаса, у ҳолда Ташкилий қўмита билан қайта алоқага чиқишингиз сўралади.

Конференция якунида конференция материаллари тўлами, сертификат тақдим этилади.

 

Талабномани тўлдириш тартиби

 

Фамилия

 

Исм

 

Отасининг исми

 

Давлат, шаҳар

 

Илмий даража

 

Илмий унвон

 

Иш жойи

 

Лавозими

 

Иштирок этиш шакли (кундузги, сиртқи)

 

Шўъба

 

Мақола номи

 

E-mail:

 

Алоқа учун телефон рақами

 

 

Мақолани тайёрлашга қўйиладиган талаблар:

Мақола ҳажми – 5-7 бетдан кам бўлмаслиги лозим.

  • мақола матни Doc форматида, 1 интервалда, ўнг томондан - 30 мм, чап томондан - 15 мм, юқори ва пастдан - 20 мм ҳошия қолдирилиб, Times New Roman 12 кегль шрифтда тайёрланади;
  • мақола номи 12 сўздан ортмаслиги;
  • мақола номи мақола шакллантирилган тил ва инглиз тилига таржима қилинган ҳолатда берилиши;
  • мақола аннотацияси мақола матнидан олдин, инглиз тилида берилиши лозим;
  • аннотациядан сўнг камида 5-7 та калит сўз келтирилиши шарт;
  • мақола матни калит сўзлардан кейин икки интервал пастдан берилиши керак.

Муаллиф ҳақида маълумотлар: Мақола номидан 1 интервал пастдан муаллифнинг Фамилияси, Исми ва Шарифи, уларнинг чети - ўнг томонида (*) ҳаволаси остида муаллифнинг илмий даражаси, унвони, ташкилот номи ва электрон манзили кўрсатилиши лозим.

Ҳавола ва фойдаланилган адабиётларнинг берилиш тартиби: Манба ҳаволаси тўртбурчак қавс ичида, манба муаллифи фамилияси, нашр йили ва саҳифаси кўрсатилган тартибда берилади.

  • [Нурмонов, 2012: 56].

  • фойдаланилган адабиётлар рўйхати юқорида қайд этилган тартибда матннинг сўнггида берилади;

  • фойдаланилган адабиётлар рўйхати 5тадан кам бўлмаслиги лозим.

 

НАМУНА

 

“Ирқ битиг”да космогоник миф излари

Traces of the cosmogonic myth in “Irk Bitig”

 

Абдуллаев Жавоҳир Усмон ўғли *

 

Annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation, annotation.

Keywords: (5-7 та сўз). Keywords, keywords, keywords, keywords, keywords, keywords, keywords.

 

Асосий матн. (5-7 бет) Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. [Акрамов, 1997: 3]. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. [Кормушин, 1997: 200]. 

 

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Акрамов Ғ. “Хамса”да мифологик замон ва макон талқини // Ўзбек тили ва адабиёти. 1997 №2. – Б. 78-81.

  2. Joʻrayev M., Narziqulova M. Mif, folklor, adabiyot. Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi. – T.: 2006. – B. 183.

  3. Radloff W. Die alttürkischen Inschriften der Mongolei. Neue Folge. St.-Pbg.:1894. – P. 460.

  4. Turdimov Sh. “Goʻroʻgʻli” dostonlarining genezisi va tadrijiy bosqichlari. Filol. fan. dok. diss. – Т.: 2011. – B. 308.

  5. Кормушин И.В. Тюркские и енисейские эпитафии. Тексты и исследование. Наука. – М.: 1997. – С. 303.

 

Тўлов шартлари

 

Конференцияда хорижлик тадқиқотчи-олимларининг сиртқи иштироки ва 1та мақола чоп эттириш нархи 50 АҚШ доллари.

Конференцияда Республика миқёсидаги тадқиқотчи-олимларининг иштироки ва 1та мақола чоп эттириш нархи 250 минг сўм.

Тўловлар ахборот хатида кўрсатилган реквизитлар асосида амалга оширилади.

Маълумот учун тел: +998 71 281 44 91

 

БЕНЕФИЦИАР:

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

USD х/р:    20203840500863553001

RUB х/р:    20203643700863553001

EUR х/р:    20203798300863553001

Адрес: 103, Юсуф Хос-Ҳожиб кўчаси, Яккасарой тумани, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси, 100100

 

БЕНЕФИЦИАР БАНКИ:

Ўзбекистон Республикаси.

Хусусий акциядорлик тижорат банки “Davr-Bank”.

Мирзо Улугбек филиали.

SWIFT-код: DVRBUZ22

МФО: 01072

ИНН: 207094902

OKOНХ: 96120

OKПO: 23393157

 

 

* Доцент, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, jusman@mail.ru